Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ватанпарварлик тарбияси ватан рамзларига меҳрдан бошланади.

Қўшработ   тумани  мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 1-МТТда 18- ноябрь Ўзбекистон Республикаси Байроғи тасдиқланган кунга бағишлаб “Байроғимиз – ғурур ва фаҳрмиз” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Унда байроқ ва ватан рамзлари улуғланувчи шеърлар, қўшиқлар, бадиий композициялар болалар ва тарбиячилар иштрокида намойиш этилди.

Шунингдек, болалар ўртасида расм чизиш, аппликация ясаш бўйича, тарбиячилар ўртасида эса дидактик материаллар, тарқатмалар тайёрлаш бўйича танлов бўлиб ўтди.


Охирги ўзгариш вақти: 18/11/2019 13:27;   Кўрилганлиги: 338
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/vatanparvarlik-tarbiyasi-vatan-ramzlariga-mehrdan-boshlanadi
Чоп этилган вақт: 10/05/2021 21:54