Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

ТАРБИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА ШЕЪРИЯТ КЕЧАСИ

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида “Энг ифодали ўқилган шеър” деб номланган адабий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
7-мактабгача таълим ташкилоти фаоллар залида ташкил этилган ушбу тадбирда тумандаги 20 та МТТ лардан келган 40 нафар тарбиячи иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тарбиячилар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодга адабиётга бўлган қизиқишини, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида ҳам кенг кўламли тарғиботлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Адабиёт, шеърхонлик кечасига айланиб кетган тадбирда иштирокчилар томонидан она Ватан, юрт ҳимоячиларини мадҳ этувчи, шунингдек, меҳр-оқибат, муҳаббат ва садоқат мавзуларида ўқилган шеърлар барчада катта таасурот қолдирди.
Асосийси, тарбиячилар томонидан ҳам бундай тадбирлар ҳудуддаги ёзувчи ва шоирлар иштирокида тез-тез ўтказилиб турилиши юзасидан таклифлар билдирилди. Шу билан биргаликда тадбир тарбиячиларнинг бир-бири билан бўлган мулоқоти улар қалбида она Ватанга муҳаббат, касбига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилди.


Бадиий кеча номига муносиб энг яхши ва ифодали шеър ўқиган 3-МТТ тарбиячиси М.Жўраева, 7-МТТ тарбиячиси З.Абдураззоқова, 8-МТТ тарбиячиси Д.Синдарова, 11-МТТ тарбиячиси М.Насруллаева, 13-МТТ тарбиячилари Ш.Мустафоева, Д.Жобборовалар, 15-МТТтарбиячиси С.Избосорова, 17-МТТ тарбиячиси Ш.Ўроловалар туман мактабгача таълим бўлими томонидан наминациялар бўйича фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/04/2021 14:25;   Кўрилганлиги: 37
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/tarbiyachilar-ortasida-sheriyat-kechasi-https-tme-istiqbol_sari
Чоп этилган вақт: 10/05/2021 22:26