Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

СОҒЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ

Пангат МФЙ ҳамда Қўшработ МФЙда жойлашган 6, 8-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари олдиларига қўйган “Соғлик учун 5000 қадам” шиори остида тонгдан йўлга чиқишди.
-Тонгдан бошланган ишнинг унуми бошқача бўлади, - дейди 8-МТТ директори М.Усанова. – 6-МТТ ходимлари биздан ҳам эртароқ ҳаракат қилишгани кўриниб турибди. Ҳаммалари тетик, қувноқ кайфиятда.

Бошлаган ишимизни ҳар ҳафта бажариб боришни ният қилиб турибмиз. Чунки, соғлом тарбиячигина соғлом авлодга яхши тарбия бера олади.
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 5000 қадамдан сўнг 8-МТТ ҳовлисида енгил жисмониймашқлар бажаришди ва икки гуруҳга бўлиниб спортнинг 5 та тури бўйича баҳслашишди ҳам.
- Тарбиячиларимиз уй юмушларидан ортиб ўзлари учун жисмоний машқ қилишга вақт тополмайдилар, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосари Ш.Сайфуллаева. – Бугунги тадбиримиздан ходимлари хурсанд. Бу каби тадбирларимизни барча МТТларда ҳудудий олиб боришни режалаштирганмиз.


Охирги ўзгариш вақти: 15/02/2021 13:38;   Кўрилганлиги: 143
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/soglik-uchun-5000-qadam
Чоп этилган вақт: 30/07/2021 06:49