Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ота-оналар ва МТТ раҳбарлари диққатига!

Ҳурматли ота -оналар ва МТТ раҳбарлари!

Мактабгача таълим вазирлиги сизга шуни маълум қиладики, коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 -майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТлар фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида карантин чораларига риоя этмаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Каратин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилган заҳоти, МТТ лар фаолияти тикланади.

Мамлакатимизда болалар саломатлиги учун хавфсиз эпидемиологик вазият барқарорлашгач ,Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар фаолияти тикланиши ҳақида қўшимча маълум қилади.


Охирги ўзгариш вақти: 21/05/2020 07:04;   Кўрилганлиги: 9
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/ota-onalar-va-mtt-rahbarlari-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 25/05/2020 15:02