Қўшработ туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Кичкинтойлар-ширинтойлар» оммавий спорт мусобақаларининг Қўшработ туман босқичи ўтказилди
Жорий йилнинг 25-июл куни Қўшработ туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туман «Камалак» болалар ташкилоти ҳамкорлигида туман БЎСМ спорт залида«Кичкинтойлар-ширинтойлар» оммавий спорт мусобақаларининг Қўшработ туман босқичи ўтказилди. Мусобақага тумандаги 14 та мактабгача таълим муассасаларидан 140 нафар болажонлар иштирок этишди.
Қизиқарли беллашувлар билан ўтган мусобақада фахрли биринчи ўринни 1-сон мактабгача таълим муассасасининг «Лочинлар» жамоаси, иккинчи ўринни 10-сон мактабгача таълим муассасасининг «Шунқорлар» жамоаси, учинчи ўринни 7-сон мактабгача таълим муассасасининг «Ширинтойлар» жамоаси эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари мусобоқа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2018 09:11; Кўрилганлиги: 969
Чоп этилган вақт: 28/05/2022 00:50