Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

ҲАРБИЙ ҚИСМ ВАКИЛЛАРИ БОҒЧАДА

15 декабрдан 15 январга қадар юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида Ҳарбий қисм ва "Ватанпарвар" ташкилоти вакиллари туманимиз ёшлари билан учрашиб, турли тадбирлар ташкил этиб келмоқда.
99850-Ҳарбий қисм вакиллари М.Шодиев, З.Нормуродов Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вакили ҳамда туман Маданият бўлими вакиллари иштирокидаги бугунги учрашув 8-сон боғча болалари билан суҳбатлашишдан бошланди.

Ўзбекистон диёри, боғу-бўстонлари, бой маданияти ва миллий қадриятлари орқали болаларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс.
Болажонлар томонидан Ватан, Аскар, Она каби мавзуларда шеърлар тингланди. Туман маданият бўлими ходими Х.Бозоров томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиққа барча болалар тарбиячилар рақсга тушишди.


Охирги ўзгариш вақти: 29/12/2020 06:53;   Кўрилганлиги: 290
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/harbiy-qism-vakillari-bogchada
Чоп этилган вақт: 27/10/2021 23:24