Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ тумани МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида  Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан 2019 йил 10 октябрь куни Қўшработ  тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар-қўмитаси, туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди. Фестивал кўтаринки рухда ва юкори савияда ўтказилди.  Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

 


Охирги ўзгариш вақти: 10/10/2019 11:51;   Кўрилганлиги: 456
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/gimnastrada-sport-festivali
Чоп этилган вақт: 27/10/2021 22:45