Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Чиммос қишлоғида 18-сонли мактабгача таълим муассаси фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами муносабати билан Қўшработ тумани Чиммос маҳалласида 70 ўринли янги 18-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур боғчанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова,  туман ҳокими Х.Оқбўтаев, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлим мудирлари ва маҳалла фаоллари қатнашдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 11/12/2018 15:57;   Кўрилганлиги: 706
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/fhd
Чоп этилган вақт: 27/10/2021 23:11