Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

ЧАРОС "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ"

Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида ўтказилиб келинаётган "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" касбий кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Бу йилги танловни ўтказишга барча мактабгача таълим ташкилоти тайёргарлик кўўришмоқда. Хусусан, 17-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари биринчи боғча босқичини ўтказди. Унда асосий 6 нафар тарбиячи иштирок этишди. 

Тарбиячилар ўзини таништириш, сохага оид берилган тест топшириғи, сюжетли-роллардан фойдаланиб эртак саҳнаалаштириш, қўл меҳнати ҳамда санъатим-саодатим яъни, иқтидорини намойиш этиш шартлари бўйича ўзаро беллашди.
-Танловни ўтказишдан асосий мақсад юқори малакали тарбиячини аниқлаш ва рағбатлантириш, - дейди туман мактабгача таълим бўлими услубчиси Гулноза Ахматова. - Уларнинг педагогик маҳорати ва ижоддий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларини кенг оммалаштириш, соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш ҳисобланади. Бугунги тарбиячи замон билан ҳамнафас бўлмас экан, яратувчан ва янгилик яратиш ишқи билан яшамас экан, у келажак авлодни биз кутгандек тарбиялай олмайди. Танлов эса ана шундай қайноқ қалблиларни бир жойга жамлай олади.


Тарбиячи-педагогларнинг ҳар бир чиқииши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолани борилди. Сўнгги натижаларга кўра Чарос Жозилова энг юқори балл билан танловнинг туман босқичида иштирок этадиган бўлди.
-Бугунги тадбирга ҳаммамиз зўр иштиёқ билан ёндашдик, - дейди Чарос Жозилова. - Ҳаммамизнинг мактабгача таълим тизими учун яратган янилигимиз, ижодий ишларимиз, кўргазмали ва дидактик материаллар ҳамда шу кунгача эришган ютуқларимиз бирма-бир кўрилди. Энг асосийси бугунги кун тарбиячиси қандай бўлиш кераклигини яна бир бор ҳис қилдик. Мен биринчи ўринни оламан деб ўйламагандим. Аммо ҳакамлар қўйган баҳолар натижасига кўра туман босқичига чиқадиган бўлдим. Бу менга янада масъулиятни

юклади.


Охирги ўзгариш вақти: 23/06/2021 07:54;   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/charos-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi
Чоп этилган вақт: 30/07/2021 06:48