Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида Анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 август куни   Қўшработ  туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида   Анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман  мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларидан 150 нафар раҳбар ва ходимлар иштирок этишди. Анъанавий август анжуманида тизимдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб келгусида бажариладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Анжуманда бир гуруҳ соҳа ходимлари Мактабгача таълим бошқармасининг ҳамда туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 29/08/2019 19:22;   Кўрилганлиги: 413
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/avgust-anjumani-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 30/07/2021 06:01