Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга доир таърифлар

“Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш”, аҳоли ва уй жой тўғрисида ўзаро боғлиқ бўлган маълумотларни  олиш имконини берувчи жараёндир. Ушбу тадбирнинг афзаллиги шундаки, у икки хил тўплам (аҳоли ва уй жой) тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

Аҳоли ва уй-жой фонди билан боғлиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг натижалари кичик ҳудудлар ва аҳолининг кичик гуруҳлари бўйича аҳоли, оилалар, уй хужаликлари ва уй-жой ҳолати тўғрисидаги статистик маълумотларни бир хил асосда ишлаб чиқиш учун зарур. Аҳолининг хусусиятлари географик, демографик, ижтимоий, иқтисодий аломатлар ҳамда оилалар ва уй хужаликларининг белгиларини ўз ичига олади. Кўпгина мамлакатлар учун рўйхатга олиш жараёнида олинган натижалар бундай маълумотларни ишлаб чиқиш учун жуда муҳимдир, чунки рўйхатга олиш бошқа диққатга сазовор муқобилларга эга бўлмаган ягона манба ҳисобланади.


Охирги ўзгариш вақти: 27/01/2022 11:19;   Кўрилганлиги: 148
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/aholi-va-uy-joy-fondini-royxatga-olishga-doir-tariflar
Чоп этилган вақт: 27/05/2022 17:59