Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туманида давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган янги " Kinder globus" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Бугун,26 март куни Қўшработ тумани Заркент МФЙ да " Kinder globus"  номли нодавлат мактабгача таълим  муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

          Лойиҳанинг амалга оширилишида ўзлаштирилган маблағ жами: 1750 млн.сўм. Яратилган янги иш ўринлари сони 20 тани ташкил қилади. 70 ўринли ушбу муассасада тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Мактабгача таълим муассасасинг очилиш маросимида туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқиб, барча махалла ахлини байрам билан табриклаб ёш авлодимизга шундай чиройли кўркам МТМларда тарбияланиш баҳтига муяссар бўлиш имконияти яратилганлигини айтиб ўтди. " Kinder globus"  нодавлат мактабгача таълим  муассасасини очиб берди ва фахрий калитни тадбиркор Т.Тоғаевага топширди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/03/2019 16:14;   Кўрилганлиги: 502
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/TNGK
Чоп этилган вақт: 28/07/2021 03:25