Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилган ўқув-амалий семинари

Ўқув амалий семинарни туман мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Қўшбоқов  кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан мактабгача таълим муассасалари мудиралари, тарбиячилари ва ишчи ходимлари олдида катта масъулият турганлиги ҳақида фикр билдириб, барча семинар иштирокчиларини муассасадаги ҳужжатларнинг юритилишига эътибор қаратиб ҳар бир ходим ўзи раҳбарлик қилаётган таълим муассасида талаб этиладиган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 августдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи асосида таълим тарбия жараёнини тўғри юритилиши ҳақида топшириқлар берди.

Шунингдек ўқув семинар йиғилишида мактабгача таълим муассасаси ходимлари томонидан Мактабгача таълим муассасасида иновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Open EMIS таълимни бошқаришнинг ахборот тизими фаолиятини тартибга солиш, тизимга маълумотларни мунтазам равишда киритишда МТМ мудирасининг асосий вазифалари, Мактабгача таълим муассасасида кузатув кенгаши фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 августдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи ижроси юзасидан  таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти бўйича семинар иштирокчиларига тўлиқ маълумот бердилар.


Охирги ўзгариш вақти: 14/02/2019 15:52;   Кўрилганлиги: 601
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/RvEs
Чоп этилган вақт: 27/10/2021 21:46