Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туманида 5 сонли давлат мактабгача таълим муассасасини файдаланишга топширилди

Бугун, 26 март куни Қўшработ тумани  Қўралос МФЙ да 5 сонли давлат  мактабгача таълим муассасасини очилиш маросими бўлиб ўтди.

          75  ўринли ушбу муассасада тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Мактабгача таълим муассасасинг очилиш маросимида туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқиб, барча махалла ахлини байрам билан табриклаб ёш авлодимизга шундай чиройли кўркам МТМларда тарбияланиш баҳтига муяссар бўлиш имконияти яратилганлигини айтиб ўтди. 

5 сонли давлат  мактабгача таълим муассасасини  очиб берди ва фахрий калитни муассаса мудираси Д.Нахаловага топширди. Очилиш маросимида болалар ўз сахна чиқишлари билан мехмонларни ҳурсанд қилди. Мехмонлар муассасани кўздан кечириб яратилган имкониятлардан хурсанд бўлишди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/03/2019 16:22;   Кўрилганлиги: 487
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/QBDU
Чоп этилган вақт: 30/07/2021 08:04