Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан мактабгача таълим муассасалари ошпазлари учун ўтказилган ўқув-амалий семинар тўгрисида

Кун тартибидаги масала юзасидан туман мактабгача таълим бўлими  мудири Ш.Қўшбоқов  сўзга чикиб йигилиш катнашчиларини мактабгача  таълим муассасаларида таом тайёрлаш жараёнида технология коидаларига амал қилиш ҳамда ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида санитария ва гигиена коидалари ва гигиена нормативларига амал килиниши тўғрисида  гапириб ўтди. 

Кун тартибидаги 1 масала юзасидан бўлим озиқ-овқат ҳисоби бўйича ҳисобчиси М.Якубов сўзга чиқиб
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун овкат тайёрланганда кайнатиш, пишириш, тоблаб пишириш, жазлаш, димлаб пишириш,буғда пиширишда технологияларга амал қилиниши кераклигини эслатиб ўтди. Таом тайёрлашда қовуритган  усули қўлланилмайди.

  Озиқ-овқат махсулотларига пазандачилик ишлов беришда таомнинг   технологик  харитасида  ёритилган  тайёрланиш технологиясига  тўлиқ амал  қилиш, шунингдек  таомнинг  тайёрлаш  жараёнига  қўйилган  санитария-гигиена талабларга   риоя  қилиш  лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Овқатлар таркибидаги махсулотларни кўлни теккизмай, ошхона  анжомлари билан аралаштириш кераклиги тушунтириб ўтилди. 

ДСЭМ  болалар ва ўсмирлар гигенияси бўлим мудири С.Хасанов сўзга чиқиб тухумларга ишлов бериш махсус хонада белгиланган ванналарда ёки идишларда бажарилиши кераклиги ҳақида эслатиб ўтилди. Тухумларни коришмагатулдириб солиниб махсусидишлардан фойдалади.


Ёрмаларга бошка аралашмалар кўшилмаслиги керак. Ёрмалар ишлатишдан олдин тоза  сувда ювилади.  Кефир, ряженка, қатик  ва   бошқа  сут махсулотлари  пакет ва шишалардан тўғридан-тўғри пиёлаларга солган холда тарқатиш пайтида  таксимланади. Семанар юзасидан амалий машғулот чоғида ошпазлар ўзининг қизиқтирган саволлврига етарлича тўлиқ жавоб олишди. Ошпазлар ўзларининг малака тажрибаларини  ҳамкасбларига намоён қилди.  


Охирги ўзгариш вақти: 02/03/2019 14:47;   Кўрилганлиги: 517
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/QBDL
Чоп этилган вақт: 10/05/2021 20:55