Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-мактабгача таълим муассасасида ўтказилган очиқ машғулот тўғрисида

      Қўшработ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-мактабгача таълим муассасасида  “Давлат талаблари”, “Илк қадам” давлат  дастури   асосида очиқ машғулот бўлиб ўтди.

Катта гуруҳи тарбиячиси С.Арипова катта гуруҳида “Баадий адабиёт” машғулотида  “Нон ҳиди” ривоятини ҳикоя қилиб бериш мавзусида  очиқ машғулоти  кузатилди. Иккинчи машғулоти лой иши бўлиб, тарбиячи ундан хамир қориб, болалар билан биргаликда хамирдан нон қилиб, уни болалар ўзлари безатишди. Машғулотни кузатган тарбиячилар таҳлил қилишди.

Машғулот таълимий  ўйин орқали олиб борилди. Машғулот  якунида  тарбияланувчилар иросида саҳна кўриниши, шеър, қўшиқ  ва рақслар  ижро этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/01/2019 16:05;   Кўрилганлиги: 498
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/NhyF
Чоп этилган вақт: 28/07/2021 04:44