Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработда Наврўз тантаналари

  Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Наврўз сайли Қўшработ  шаҳарчасига яқин жойлашган “Қўшағоч” қишлоғи яқинидаги қир-адирлар бағридаги  кенгликларда муносиб   нишонлади.

       Шу куни бутун Қўшработ аҳли-кекса-ю ёш тўпланишиб, азалий ва қадимий байрам-Наврўз тантаналарида ўйнаб-кулишди, яйраб-яшнашди. Бир томонда  кўкда варрак учираётган болакайлар, бир томонда кураш тушаётган, арқон тортишаётган спортчилар, бир томонда саньаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари янграб туришлари, бир томонда келинларнинг салом йўллашлари, хуллас, барча-барчаси қутлуғ айёмга ўзгача шукуҳ бағишлади.   

Айниқса, азалий удум кўпкари-улоқ ўйини барча йиғилганларни хушнуд айлади.

   -Азалий байрам Қўшработда ҳар йили файзли ўтади, -дейди қўшработлик нуроний Абдурашид Сайфуллаев. –Бугун ҳам шундай бўлди. Азалдан чорвадор-у, соҳибкорлар, хазинатопарлар юрти ҳисобланган бу гўшада байрамда ҳамманинг дили шод бўлди. Шуни алоҳида эьтироф этиш керакки, Наврўз айёмига Қўшработ туман мактабгача таълим бўлимининг жамоаси ўзинг сахна чиқишлари билан кўпчилик мехмонларни мафтун айлади. 


Охирги ўзгариш вақти: 19/03/2019 11:33;   Кўрилганлиги: 468
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/Navruz
Чоп этилган вақт: 10/05/2021 22:07