Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасалари ҳамширалари учун ўтказилган ўқув-семинар тўғрисида.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги 2/36-сонли қўшма қарорига асосан  ўтказилган мактабгача таълим муассасалари ҳамширалари учун ўтказилган ўқув-семинари  Қўшработ тумани 2-сонли МТМда ўтказилди.

Семенарда 17 МТМдан жами 19 нафар ҳамшира иштирок этди.

 Бўлим мудири Ш.Қўшбоқов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 2-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 36-сонли Мактабгача таълим
муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш  тўғрисида қарорлар билан таништириб ўтди.

 

Мактабгача таълим муассасаларида овқат рационнини шакллантириш ва бракераж комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида тўғрисида Ш.Сайфуллаева гапириб ўтди. Шундан сўнг ДСЭНМ мутахассиси З.Тўймуродов сўзга чиқиб  Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда санитария-гигиена талаблари ва қоидаларини бажарлишини таъминлаш  тўғрисида такидлаб ўтди.


Охирги ўзгариш вақти: 19/03/2019 09:37;   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/HsM
Чоп этилган вақт: 28/07/2021 02:57