Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Қўшработ туман МТБга қарашли 1-сонли МТМда "Жажжи малика" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Бугун Қўшработ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли мактабгача таълим муассасида жажжи тарбияланувчилар иштирокида "жажжи малика" кўрик танлови бўлиб ўтди. Бу танловда кўзланган мақсад тарбияланувчи иштирокида тарбиячининг билим ва махоратини аниқлашдан иборатдир.

Танловда қуидаги шартлар бўйича беллашув бўлиб ўтди.

1. Таништирув.

2. Пазандалик махорати.

3. Чет тилида таништирув.

4. Эркин мавзу.

5. Савол жавоб.

Шу шартлар бўйича жажжи қиларимиз  МТМда олган билимлари бўйича ўз иқтидорларини намоён қилди.

"МТМ жажжи маликаси"-Қўнишева Гавҳар(тарбиячиси Исоқулова М.), "Энг зукко қиз"- Рахмонова Дурдона(тарбиячиси Қаршиева Ф.), "Энг фаол қиз"-Эшқулова Малика(тарбиячиси( Астанова Н.), "Энг нафосатли қиз"-Бахтиёрова Дилнура(Тарбиячиси Рустамова У.), "Энг ораста қиз"-Худойқулова Паризода(тарбиячи Синдорова Д.)


Охирги ўзгариш вақти: 25/04/2019 15:20;   Кўрилганлиги: 643
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/FMUB
Чоп этилган вақт: 27/10/2021 22:16