Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Президентимиз томонидан тавсия этилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси бўйича Қўшработ педагогика коллежида мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида тадбир ўтказилди.

“5 та муҳим ташаббус  менинг ҳаётимда” мавзусида  барча мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари, тарбиячилар иш фаолиятларидан лавҳалар ва кўргазмалар намойиши  ўтказилди.  Ҳар бир болани илк ёшидан  мусиқа, рассомчилик, адабиёт, санъатга қизиқтириш,  спорт турларига  жалб этиш, китобга ҳавас уйғотиш,  миллий урф-одатларни, қадриятларни, касбга йўналтиришни  шакллантириш муҳимдир.  Жажжи болажоналар ўзларининг шўх куй-қўшиқлари, шеър айтишлари, бадиий чиқишлари билан тадбирга завқ бағишлашди. 


Охирги ўзгариш вақти: 05/10/2019 18:41;   Кўрилганлиги: 476
 
Материал манзили: http://qushrabotmtb.uz/news/5-TASHABBUS
Чоп этилган вақт: 28/07/2021 03:45