Хабарлар

Онлайн боғча: Ким, нима ўрганди?

22-05-2020 07:50   9

Бугун юртимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, узлуксиз таълим тизими жорий этилди. Карантин даврида ҳам фарзандларимиз эътибордан четда қолмади. Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан “Болажон” телеканалида онлайн боғча лойиҳаси ишга тушди. Бунда болажонларимиз “Илк қадам” ва “Ақлвой” давлат дастури асосида машғулотларни кузатмоқда.

Ота-оналар ва МТТ раҳбарлари диққатига!

21-05-2020 06:55   9

Ҳурматли ота -оналар ва МТТ раҳбарлари!

Мактабгача таълим вазирлиги сизга шуни маълум қиладики, коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 -майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТлар фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Қўшработ туманидаги барча МТТлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун вақтинча ёпилди.

17-03-2020 11:46   53

2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мамлакатимиз аҳолисининг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги МТТлар фаолиятини тўхтатишга қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасидаги барча МТТларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбариятининг хати юборилди. Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун МТТлар вақтинча ёпилиши ҳақида хабардор қилинган.

Коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш.

10-03-2020 13:18   68

Қўшработ  туман мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 9-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида  коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш, ходимлар ва тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан МТТ ҳамшираларига амалий семинар ташкил этилди.

Қўшработ тумани 14 -MTTда коронавирус бўйича тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида тадбир бўлиб ўтди.

13-02-2020 11:43   101

Қўшработ тумани 14 -MTTда коронавирус бўйича тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида тадбир бўлиб ўтди.

Қўшработ тумани 7-МТТда мусиқа рахбарлари ва жисмоний тарбия рахбарлари ўртасида семинар бўлиб ўтди.

31-01-2020 08:20   89

Қўшработ тумани 7-МТТда мусиқа рахбарлари ва жисмоний тарбия  рахбарлари ўртасида семинар бўлиб ўтди. Семинар қизиқарли бахс мунозара шаклида бўлиб ўтди.

Қўшработ тумани "Пангат" МФЙда жойлашган 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Янги йил” байрами нишонланмоқда.

30-12-2019 07:18   139

Бугун Қўшработ туманининг олис тоғли минтақасида  "Пангат" МФЙда жойлашган  6- сонли  мактабгача таълим ташкилотида "Янги йил" байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар ажойиб куй-қўшиқлар ижро этишди. Тадбирга махалла фаоллари, ота-оналар ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок этди.

Қўшработ тумани "Заркент" МФЙ "Мохинур" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида “Янги йил” байрами нишонланмоқда.

27-12-2019 12:49   145

Бугун Қўшработ тумани "Заркент" МФЙ "Мохинур" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида "Янги йил" байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар ҳамда педагог ходимлар томонидан эртак қаҳрамонлари образи намойиш қилиниб, ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирга махалла фаоллари, ота-оналар ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок этди.

Қўшработ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Янги йил” байрами нишонланмоқда.

25-12-2019 11:41   156

Бугун 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида "Янги йил" байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар ҳамда педагог ходимлар томонидан эртак қаҳрамонлари образи намойиш қилиниб, ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилди.

Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-МТТда янги йил байрамига таёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

24-12-2019 07:21   130

Фота лавхалар....

 1 2 3 >  Last ›